Fond 31 yoshda

«Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар бир фуқаронинг соғлиғини асраб-авайлаш, уларни малакали тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш масалалари бундан буён ҳам устувор вазифамиз бўлиб қолади.

Ш.М.Мирзиёев

            Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 23 апрелдаги 596-сонли Фармони билан ташкил топган  ҳамда 2024 йил 31 ёшини қаршилади.  «Соғлом авлод учун» фонди миссияси келажак авлод саломатлигини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш авлодни жисмоний, интеллектуал ва ахлоқий ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган тадбирларлардан иборатдир. Фонднинг вазифалари эса соғлом турмуш тарзи, соғлом авлодни тарбиялаш ва боланинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисида жамоатчилик фикрини шакллантириш; ёш авлод саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш; оналик ва болаликни муҳофаза қилишни яхшилашга қаратилган жамоатчилик ҳаракатларини мувофиқлаштириш; она ва бола саломатлиги муаммоларини ўрганиш соҳасида, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга кўмаклашишдир. «Соғлом авлод учун» фонди фаолиятини асосий йўналишларидан Тиббий дастурлар, Халқаро дастурлар, Инсонпарварлик ёрдами дастурлари, Таълим ва тарбия дастурлар, Таълим ва тарбия дастурлар, Спортни ривожлантириш дастурлари билан ўз фаолияти мобайнида “Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фондининг халқаро ҳамкорлари Корея, Туркия, Ҳиндистон, Финляндия, Хитой Республикалари, Россия Федерацияси, Америка Қўшма Штатлари, Ҳиндистон давлати Америка Германия Федератив Республикасидаги ташкилотлар, муассасалар, университет ва госпиталлар билан ҳамкорликда ("AmeriCares" (АҚШ) халқаро ташкилоти, Германиянинг «Friedensdorf International» халқаро ташкилоти, «Resource & Policy Exchange» (АҚШ) ҳалқаро хайрия ташкилоти, «Tovarishch Help for Children» халқаро ташкилоти ва "Шарите" клиникаси «Прибори Ой» (Финляндия) компанияси Кореянинг бир қатор ташкилот ва госпиталлари Хайрия ташкилот «Siloam Center For The Blind», Тиббиёт мактаби «Ewha Womens University» Фонд «ProbonoInternational Cooperation» Корейс халқаро соғлиқни сақлашфонди «KOFIH» Тиббиёт мактаби «Ewha WomensUniversity» Госпиталь «Бундан Ча» Госпиталь «Ин Ха» Госпиталь «Severanse» Халқаро ёшлар ташкилоти «JCI») "Smile Asia"хайрия ташкилоти билан ҳамкорлик (Сингапур) «EurAsia Heart» хайрия тиббиёт жамғармаси билан ҳамкорлик (Швейцария), «Procter & Gamble» билан ҳамкорлик (АҚШ), «Xinjiang Asia-Europe International Material Trade Center Co., Ltd» билан ҳамкорлик (Хитой), «РОССОТРУДНИЧЕСТВО» федерал агентлиги билан ҳамкорлик (Россия) Туркиянинг ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги "ТИКА билан ҳамкорлик (Туркия Республикаси) ҳамда маҳаллий ҳамкорларимиз Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт ва молия, Адлия, Спорт, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари  АЖ “Ўзбекистон Темир йўллари”, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” каби йирик компаниялар билан  ўз миссияларини амалга ошириб келмоқда. “Соғлом авлод учун” фондининг миссияси Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ва генофондини яхшилаш, давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ва бошқа ҳамкорлар билан ҳамкорликда тўпланган тажрибадан қўшма дастурларни янада ривожлантириш ва амалга ошириш мақсадида фойдаланишни давом эттиришдир.
Барча хорижий ва маҳаллий хамкорларга фонд раҳбарияти ва жамоаси ўз миннатдорчилигини билдиради.