“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан шартнома доирасида 2003 йилдан буён республикамиздан 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болалар ҳар йили 1 марта хайрия йўли билан Германиянинг нуфузли клиникаларига узоқ муддатли даволанишга юборилмоқда.
Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилотидан хамкорлиги доирасида Германия клиникаларида даволаниб соғломлаштирилган 5 нафар бемор болаларни 2024 йил 7 ноябр куни соат 06.10 да юртимизга келтирилди ва шу рейс орқали яна 4 нафар ўзбекистонлик ва 1 нафар қирғизистонлик бемор болалар, 2 нафар тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида Германия клиникаларига даволанишга юборилди.