
2025-йили 8-11-сентябр кунлари Бозатау тумани Еркиндаря овул фуқоролар йиғини Акеден оилавий шифохона пунктида Фонд Қорақалпоғистон Республикаси "Соғлом авлод учун " ҳайрия фонди филиали туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ҳамда Ўзбекистон Махаллалар уюшмаси бошқармаси Қоракалпогистон Республикаси Бозатау тумани бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тиббий текширув давомида эхтиёжманд аҳолига : Акеден, Добал, Лийлын ,Башер, Саранша,Казакбай овулларида 338 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 96 нафар УТТ га, 38 нафар ЭКГ га, 3 нафар Кольпоскопияга текширилди. Тиббий кўрик натижасида ёши улуг отахан-онаханларга, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, туғиш ёшидаги хотин-кизларга,ёш ўспирим болаларга дори-дармонлар, витаминлар ва куритилган витаминга бой булган озик- овкат махсулотлари бепул мурруват ёрдами сифатида 94 нафарга тарқатилди. Фуқароларга "Соғлом турмуш тарзи", "Тиббий курикнинг ахамияти", "Кариндошга куда булманг", "Эрта никох куришнинг салбий окибатлари" хақида суҳбатлар олиб борилди.